Ўзбекистон Республикаси Президенти ХХР делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни жорий йилнинг январь ойида ўтган олий даражадаги учрашувдаги келишувлар доирасида мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдириб, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг…

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия раҳбариятининг савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси йирик объектларида, шу жумладан савдо-кўнгилочар мажмуалар, боғлар, бозорлар ва бошқа фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ишларининг ташкил этилиши…

“Яшил макон” лойиҳаси ва ободончилик бўйича вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 март куни “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳамда чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган. Ҳудудларда боғлар яратиш, йўл бўйларида 10 қатордан дарахтлар экиш бўйича ишлар бошланган. Бу Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида яхши йўлга қўйилган.…

Иқтисодиётни барқарор ўстириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, шу жумладан, йирик корхоналарни трансформация қилиш, ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”ни ишга солиш, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида соҳа ва тармоқларда иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички…

Таълим сифатини ошириш бўйича режалар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш ва сифатини оширишга оид режалар тақдимоти билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари энг биринчи вазифа этиб белгиланган. Шунга мувофиқ, бу соҳа ҳам умумий, ҳам ихтисослаштирилган тарзда ривожлантирилмоқда. Жумладан, юртимизда 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби ва 182 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият юритмоқда. Ўтган йиллардаги…

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўзбекистон ва Хитойнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудлари ва ШУАР ўртасидаги амалий алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди. Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва барча шароитда стратегик шериклик муносабатларидаги бугунги юксак…

Ўзбекистон Президенти АҚШ парламенти делегацияларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни АҚШнинг сенатор Стивен Дэйнс ҳамда Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияларини қабул қилди. Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юқори даражага эришилгани, фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифлар давом этаётгани алоҳида мамнуният…

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди. Фарғона водийсидан мамлакатимиз воҳаларига довон орқали ўтилади. Поезд қатновлари ҳамма йўналишларда ҳам эмас. Шу боис мазкур аэропорт инфратузилмасини янгилашни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда. Бу тадбиркорлик, транспорт хизматлари ва туризм ривожига катта туртки беради. Лойиҳа доирасида юк терминали, кейтеринг, ёнилғи қуйиш мажмуаси ва бошқа хўжалик…

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йилда Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби, боғ ва музей барпо этилган эди. Шавкат Мирзиёев 2021 йилда наманганлик сайловчилар билан учрашувда жадид бобомиз номида чет тиллари олийгоҳи ташкил қилиш мақсадини айтганди. Бу ҳаётга кўчиб, 2022 йилда Тўрақўрғон туманида шундай институт ташкил топди. Институтда жаҳон тиллари факультети, 6 та кафедра…

Муаммолар таҳлил қилиниб, имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Одамларнинг меҳнати ва тадбиркорлиги билан Наманганда ҳаёт ўзгараётгани қайд этилди. Охирги етти йилда вилоят иқтисодиёти 2 баробар, экспорт 3 карра ўсиб, аҳоли жон бошига даромад 15,5 миллион сўмга етган. 65 триллион сўм инвестиция ҳисобига 600 минг иш ўрни яратилган. Лекин…