ДОРИ НАРХЛАРИНИНГ АСОССИЗ ОШИРИЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ
Ижтимоий тармоқ орқали “Андижон шаҳридаги “Висус” кўз касалликлари шифохонаси ёнида жойлашган филиалидан сотиб олинган дори воситалари қимматлигидан норозилик билдирганлик” бўйича мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Андижон шаҳрида фаолият юритаётган “Farrux Farm Med” МЧЖда текшириш ўтказилди. Бунда, “Висус” кўз касалликлари шифохонаси ёнида жойлашган филиалидан сотиб олинган…