Ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “MADО” овқатланиш корхонасида истеъмолчиларга таомнома хорижий тилда тақдим этилган, маълумотлар Давлат тилида эмас…” мавзуида фуқаронинг эътирози қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда Тошкент шаҳрида жойлашган “MADO” ресторанининг таомномасида давлат тилида маълумотлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарорларида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари белгилаб берилган.
Мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича “MADO” DONDURMA TR” МЧЖ ҚКга қўмитанинг сўров хати киритилиб, унда жамиятга қарашли барча филиалларнинг таомномаларида давлат тилида маълумотлар қайд этилиши юзасидан тегишли чоралар кўриш зарурлиги қайд этилди.
Ўрганишлар натижасида “MADO” DONDURMA TR” МЧЖ ҚКга қарашли ресторан ва уларнинг филиаллари таомномаларида давлат тилида маълумотлар қайд этилиб, истеъмолчиларга тақдим этилиши таъминланди.