Рақобат қўмитаси махсус ахборот порталидаги маълумот ва ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилаётган мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқда.
Хусусан, ижтимоий тармоқда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ (Буюртмачи) томонидан медиа студия дизайнини ишлаб чиқиш, монтаж қилиш ва жиҳозлаш хизмати бўйича бошланғич қиймати 313,6 млн сўмлик танловда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
Ўрганиш давомида Буюртмачи томонидан “etender.uzex.uz” махсус ахборот портали орқали жойлаштирилган эълонга мувофиқ ўтказилган танловда иштирокчилар ўртасида аффилланганлик аломатлари аниқланганлиги сабабли, танлов буюртмачи томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинганлиги маълум бўлди.