Рақобат қўмитаси махсус ахборот порталидаги маълумот ва ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилаётган мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқда.
Хусусан, ижтимоий тармоқдаги “State procurements” (t.me/dxariduzb) каналида мақола чиқарилган ва унда Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети академик лицейи (Буюртмачи) томонидан ўқувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш хизмати бўйича бошланғич қиймати 640,7 млн сўмлик танловда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
Рақобат қўмитасининг дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, Буюртмачи томонидан махсус ахборот портали орқали жойлаштирилган ушбу танловда буюртмачи томонидан шартнома тузилмаганлиги ва савдо ихтиёрий равишда бекор қилинганлиги аниқланди.