Ижтимоий тармоқ орқали “MAX WAY” тармоғида “Шаурма” ва “Чизбургер” буюртмалари совуган ҳолда тақдим этилганлиги маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида” фуқаронинг шикояти қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Фуқаро билан боғланиш учун алоқа рақамлари мавжуд эмаслиги сабабли Рақобат қўмитаси томонидан мазкур мурожаатни ўрганишнинг имкони бўлмади. Фуқаро жамиятга мурожаат қилган тақдирда маҳсулот учун тўланган маблағлар қайтарилиши маълум қилинган.