Рекламаларда 1262 та ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ҳамда уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “XXI аср” газетасининг 2024 йил 20 июль куни 25-сонида эълон қилинган “Реклама – фақат пул топиш воситаси…ми? Ёхуд улардаги тил ва тасвир масаласига қачон эътибор қаратамиз?” сарлавҳаси остидаги мақола юзасидани қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ…