Ижтимоий тармоқ орқали “Санаторийда дам олиш учун келганимизда болаларимизда аллергия касали кучайиб кетди…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан “XUMSON SANATORIYSI” МЧЖга юборган сўров хатига жавобан 2025 йилнинг 21 март кунида истеъмолчи М.Ҳ. мазкур санаторийга 2 млн 580 минг (катталарга 520 минг сўм, болага 250 минг сўм) тўлагани, жойлашадиган хоналар билан олдиндан танишгани билдирилган. Аммо фуқаро хонадаги солинган гиламларни олиб қўйишини сўраган, санаторий хизматчи ходими томонидан гиламлар бир неча маротаба чангютгичда тозалаб берилган.
Ўрганиш натижасида дам олувчи болаларни соғлиги назоратга олинган ва уларга керакли тиббий муолажалар билан хизмат кўрсатилган.