ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ МАРКИРОВКАСИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР АНИҚЛАНДИ

Истеъмолчилар харид қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотга эга бўлиши шарт. Шу мақсадда, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда республика бўйича маҳсулотларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлигини ўрганди. 📊 Таҳлил натижалари: Умумий 298 та маҳсулот текширилиб, улардан 143 таси сут маҳсулотлари (қаймоқ, сметана, кефир, йогурт,…

“UZUM TEZKOR” МЧЖ ХК УСТУН МАВҚЕГА ЭГА РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА ОПЕРАТОРИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “Uzum Tezkor” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди. Асос: “Uzum Tezkor” МЧЖ ХКнинг бу соҳада устун мавқега эришилгани ҳақидаги хабарномаси. Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат…

«Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон маконга айлантириш учун тарихий имконият турибди»

«Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон маконга айлантириш учун тарихий имконият турибди». Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанддаги «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити олдидан «Euronews» (https://www.euronews.com/2025/04/01/qa-we-have-a-historic-chance-to-make-our-region-prosperous-uzbekistan-president-tells-euro)га берган эксклюзив интервьюси. (https://president.uz/uz/lists/view/8009)

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Андижон шахар Ишонч магазиндан Ферре газ плита олудик битта гарелкаси ёнмаяпти…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасиданг қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан “SAM-FERRE” МЧЖга юборган сўров хатига жавобан 2025 йилнинг 20 мартда истеъмолчи М.А. томонидан сотиб олинган маиший газ плитанинг  биттаси ёнмаётганлиги, …

“O‘ZMEDIMPEKS” ДМга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

“O‘ZMEDIMPEKS” ДМга НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ Рақобат қўмитаси томонидан “O‘ZMEDIMPEKS” ДМ (ҳозирги номи “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази” ДМ) томонидан “Камера ва ёруғлик фильтрлари билан лаборатория тадқиқоти ўтказиш учун тиббий микроскоплар” харид қилиш учун ўтказилган бошланғич нархи 12,1 млрд сўмлик тендер бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди. Ўрганиш давомида, Иқтисодиёт ва молия…

Ақл ва мантиқ беллашуви — шахмат ва шашка турнирлари бўлиб ўтди!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2025 йил давомида ходимлар ҳамда уларнинг фарзандлари ўртасида мунтазам равишда шахмат ва шашка мусобақалари ташкил этилмоқда. Қизғин интеллектуал баҳсларга бой ўтган мусобақаларда иштирокчиларнинг мантиқий фикрлаш, диққат-эътибор ҳамда тўғри қарор қабул қилиш қобилиятлари синовдан ўтказилди. Турнирда фаол иштирок этган барча ходимларга миннатдорчилик билдирамиз ва ғолибларни самимий муборакбод…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Йўл кира нархининг асоссиз ошиши устидан ким назорат қилади?” сарлавҳаси остида фуқаронинг танқидий мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазмур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги “Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш…

Молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида

Қўмита ташаббуси билан банкларда истеъмолчилар ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда! 🟠 2025 йил 25 март куни Рақобат қўмитасида тижорат банкларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стратегиясини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. 🟠2024 йил давомида Қўмитага 30 мингдан ортиқ истеъмолчилар мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 80% истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди. Шунингдек, молиявий хизматлар бўйича мурожаатларнинг 10% банклар билан боғлиқ бўлган. 🔍…

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР БЎЙИЧА МУРОЖАAТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитаси коммунал хизматлар билан боғлиқ фуқаролар мурожаатларини ўрганишда давом этмоқда. Қонун бузилишлари аниқланган ҳолларда, истеъмолчилар ҳуқуқларини тиклаш ва асоссиз қарздорликларни бекор қилиш чоралари кўрилмоқда. Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги “SIMPLE TRADE GROUP” МЧЖ раҳбари М.М. сув таъминоти компаниясининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилди. “JIZZAX SUV TA’MINOTI” АЖ ходимлари сув ҳисоблагач ускунаси муҳри мавжуд бўлмаганлиги сабабли,…

Биржа савдолари ўрганилди ва чоралар кўрилди

Биржа савдолари ўрганилди ва чоралар кўрилди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб борилади. Қўмита томонидан ўтган йили 165 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича 156 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан иш қўзғатилди. Жумладан, 55 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар…