Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий ривожлантириш ва иш ўринларини кўпайтириш чоралари муҳокама қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар таҳлили ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди. Давлатимиз томонидан Қорақалпоғистон иқтисодиётини кўтаришга, одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Сўнгги етти йилда ҳудудда мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй берди. Авваллари 15 та тумандан 12 таси дотацияда бўлган Қорақалпоғистон бугунги кунга келиб, ўз…