Мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун нархларни оширилиши юзасидан  Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишлар бошланганлигини маълум қиламиз

Мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун нархларни оширилиши юзасидан  Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишлар бошланганлигини маълум қиламиз. Қўмита томонидан мобил алоқа операторларини нархларни оширилиши асослилигини ўрганиш мақсадида жорий йил ноябрь ойининг бошида тегишли тартибда сўровлар юборилган. Бугунги кунга қадар, хизмат сифатини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш юзасидан алоқа операторлари томонидан амалга оширилаётган харажатларнинг нархларга таъсири тўғрисида…

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун Дунёда биронта рамз ёки тимсол давлатни, миллатни жаҳонга Давлат байроғидек танита олмайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги барчамизга муборак бўлсин! Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси миллатнинг ҳурлигини, эзгулигини, тинчлигини, буюклигини тимсоли бўлган байроғимиз қабул қилинган кун билан табриклайди.

Расмий муносабат

  Ижтимоий тармоқ орқали “Узум маркет” томонидан қайтарган маҳсулотим муаммоси ҳал этилмаяпти” мавзуида фуқаронинг  мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйдагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан ўрганишлар олиб борилганда  фуқаро савдо платформаси орқали харид қилган хориж  маҳсулоти ёқмагани сабабли ўз вақтида қайтариб юборгани, аммо унга товар алмаштириб берилмаган ёки…

Бутунжаҳон “Сифат ҳафталиги” доирасида Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар…

Бутунжаҳон “Сифат ҳафталиги” доирасида Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан жойларда сифат маданиятини ошириш, маҳсулотлар ва хизматлар сифати бўйича аҳолининг хабардорлигини кучайтиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Андижон вилояти Ҳудудий бошқарма томонидан Андижон вилояти Чет тиллари олийгоҳи ва Юридик техникумларида ёшлар иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида сифатли маҳсулотлар ва хизматларнинг аҳамиятини ошириш, шунингдек…

Расмий муносабат

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали «Корзинка-(Бошлиқ) савдо шохобчасида  олинган маҳсулотлар учун икки марта пул ечиб олингани ва  гўштли қийма маҳсулоти ҳамда харид қилинмаган пишлоқ маҳсулоти учун тўлов олингани” юзасидан фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмлчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмитат томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатан ҳам кофе…

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан истеъмол товарларининг сифати ва хавфсизлиги норматив талабларга мувофиқлигини ўрганиш…

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан истеъмол товарларининг сифати ва хавфсизлиги норматив талабларга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида назорат харидлари амалга оширилмоқда. Ҳудудлар кесимида мисоллар 🔘Бухоро вилояти Ҳудудий бошқарма томонидан аҳолига етказилаётган кўмир маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини текшириш мақсадида вилоятда сотилаётган кўмирдан намуна олиниб, “Uz Test” Наманган филиали синов лабораториясига юборилди. 🔘Жиззах вилояти Ҳудудий бошқарма томонидан…

Марказий Осиё янги давр остонасида

Марказий Осиё ўз тараққиётининг янги, тарихий аҳамиятга молик босқичига қадам қўймоқда. Бугун биз чинакам бирдамлик босқичига ўтяпмиз. Бизнинг минтақамизда узоқ йиллар давомида илк бор биргаликда олдинга қараб боришимиз учун пойдевор бўлиб хизмат қилаётган ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳурмат муҳити шаклланмоқда. Бу — ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган жараён эмас, балки умумий тақдири ва биргаликда тараққий…

Бутунжаҳон Сифат куни муносабати билан Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан…

Бутунжаҳон Сифат куни муносабати билан Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда сифат маданиятини ошириш, маҳсулотлар ва хизматлар сифати бўйича аҳолининг хабардорлигини кучайтиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Фарғона вилояти Ҳудудий бошқарма томонидан Фарғона давлат техника университети ва Фарғона давлат университетида талаба-ёшлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирлар давомида, “Сифат” тушунчасининг моҳияти, маҳсулот ва…

13 ноябр — Бутунжаҳон сифат куни

13 ноябр — Бутунжаҳон сифат куни Сифат – бу фақат маҳсулот ёки хизмат эмас, балки бизнинг кунлик ҳаётимизда ишонч, хавфсизлик ва барқарорликнинг кафолатидир. Бугун сифатга интилиш нафақат истеъмолчилар, балки ишлаб чиқарувчилар учун ҳам умумий вазифа эканлигини эслатиб ўтамиз. Сифатга интилиш – яхшироқ келажак сари қадамдир. Бутунжаҳон сифат куни билан!

Жиззах ва Фарғона вилоятларида ўрганишлар ўтказилди

Жиззах ва Фарғона вилоятларида ўрганишлар ўтказилди Рақобат қўмитаси вакили У. Хакимов, Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси билан биргаликда реклама ахборотларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги бўйича ўрганишлар ўтказди. Тадбир давомида реклама объектларининг қонун талабларига мувофиқлиги, реклама жойларининг паспорти ва ахборотнинг давлат тилида баён этилганлиги таҳлил қилинди. “Сангзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шароф Рашидов…