Ўзбекистон Республикаси Президенти Душанбега келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига келди. Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди ва икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Ўзбекистон Президентини кутиб олишда Тожикистон ёшлари ва ижодий жамоалари вакиллари ҳам қатнашди. Сўнг Президентимиз “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил…

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18 апрель куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Аввал хабар қилинганидек, ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Музокаралар якунида турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган битимларнинг салмоқли…

Хусусийлаштириш дастури бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёевга 2024 йилги хусусийлаштириш дастури ва унинг ижросини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Шу йил 16 январь куни иқтисодиётни ривожлантириш масалалари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида Вазирлар Маҳкамасига янги хусусийлаштириш дастурини тайёрлаш вазифаси қўйилган эди. Шунга асосан, давлат иштирокидаги корхоналарнинг улушлари ва кўчмас мулк объектлари самарадорлик жиҳатидан таҳлил қилиниб, янги дастур…

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Тожикистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашув ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Кун тартибидан Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва…

ИЧКИ БОЗОРЛАРДА ШАКАР МАҲСУЛОТИ УЗЛУКСИЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҲОЛАТИ ВА НАРХЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Рақобат қўмитаси томонидан ички бозорда ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар, хусусан шакар маҳсулоти реализацияси доимий таҳлил қилиб борилмоқда. Ички бозорда шакарга бўлган эҳтиёж бир йилда ўртача 600 – 650 минг тн.ни ташкил этиб, маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчи корхоналарда (қуввати 1,2 млн тн.дан ортиқ) эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконияти мавжуд. Хусусан, бугунги кун ҳолатига маҳаллий шакар заводларида 258 минг тн шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд ҳамда…

Бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Давлатимизнинг фаол ташқи сиёсати туфайли халқаро алоқалар кенгайиб бормоқда. Тошкент ишбилармонлик ва туризм марказига айланмоқда. Шу боис транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилаётир. Сўнгги йилларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти модернизация қилиниб, йўловчиларга шароит яхшиланди. Хизмат турлари, рўйхатдан ўтказиш ва самолётга…

Тўқимачилик тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель куни тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тўқимачилик барча ҳудудларимизда кенг тарқалган ва аҳолини энг кўп банд қилган салоҳиятли саноат тармоғидир. Бугунги кунда 6 мингдан зиёд корхонада 570 минг киши иш билан таъминланган. Сўнгги йилларда инвестициялар ва янги технологиялар фаол жалб этилгани туфайли…

Ўзбекистон Президенти Кўрфаз араб давлатлари кенгаши билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасим бин Муҳаммад ал-Будайвийни қабул қилди. Ўзбекистон билан Кенгаш ўртасидаги конструктив мулоқотни янада ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари минтақалар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги суръатидан мамнунлигини билдирди ҳамда Тошкент шаҳрида ўтган ташқи ишлар вазирлари иккинчи учрашувининг…

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти бўйича вазирларнинг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди. Учрашув аввалида вазир давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатлари ва…

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари билан шериклик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” вазирлар мулоқотининг иккинчи йиғилиши доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида Суҳайл ал-Мазруий давлатимиз раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайҳ…