Ижтимоий тармоқда “ФОТИЛ® Капли глазные 5мл флаконы” номли дори воситанинг нархи кескин ошганидан сабабли чора кўрилишини сўраган” танқидий мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг референт нархлар рўйхатида ушбу дори воситанинг белгиланган чакана нархи 55891.1 сўм бўлганлиги аниқланди. Шунингдек, ушбу дори воситаси “АрзонАптека” телеграм бот тизимида 3та дорихонада мавжудлиги маълум бўлди, ҳолат юзасидан Қўмитанинг сўров хати юборилган ва…