AKFA УНИВЕРСИТЕТИГА ҚОНУН БУЗИЛИШ ҲОЛАТИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ
Рақобат қўмитасига AKFA университетининг “Commercial Law” (Тижорат ҳуқуқи) йўналишида бир йил ўқиган ва кейинги йилдан ушбу йўналишда ўқиш тўхтатиб қўйилганлиги, тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги тўғрисида 10 га яқин мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатлар бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, 2022 йил 10 январда турли ОАВда AKFA университетига 2022/2023 ўқув йили учун қабул бошланганлиги тўғрисида реклама ахборотлари жойлаштирилган…