Ижтимоий тармоқлар орқали “Гўшт маҳсулотини харид қилиш учун “Korzinka Go” иловаси орқали буюртма берганлиги ва етказиб берилган гўшт маҳсулотининг оғирлиги ҳамда сифати билан боғлиқ камчиликлар мавжуд…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Korzinka Go” иловаси масъулларини жалб қилган ҳолда ўрганиб чиққанида мурожаатда келтирилган ҳолатлар маълум бўлди. Олиб борилган ишлар натижасида фуқаро маҳсулот учун тўлаган 280 минг сўм миқдордаги пул маблағлари тўлиқ қайтарилган, шунингдек мижозларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жамият томонидан фуқарога промокод тақдим қилинган.