Ижтимоий тармоқ орқали “Андижон шаҳридаги «Ўзбегим» савдо маркази ёнидаги Texnomart савдо марказидан ноябрь ойида бўлиб тўлашга пилесос олган эдим. Бузуқ чиққани учун қайтариб олиб келдим. Алмаштириб беринглар десам, сервисга жўнатамиз дейишди. 40 кундан кейин келсам, сервисдан ўша бўйи қайтиб келган экан. Керак эмас шартномани отказ қиламан десам биз буни қилолмимиз, судга беринг, хоҳлаганизи қилинг дейишди...” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни мълум қилади.
Қўмита томонидан ўрганишлар олиб борилганда фуқаро Адижондаги “AXIOM PLAN” МЧЖГА қарашли дўкондан чангютгич харид қилгани, аммо кафолат муддатида носоз ҳолатга келгани, сервис хизмати ҳам вақтида таъмирлаб бермагани маълум бўлди.
Ўрганиш натижасида сервис хизмати томонидан берилган хулосага кўра, чангютгичда ишлаб чиқаришдаги нуқсон борлиги учун шартнома бекор қилиниб, истеъмолчига товарга тўланган 2 млн 60 минг сўмдан ортиқ маблағ қайтарилиши таъминланди.