Президент маҳалла ҳаёти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Юксалиш маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан танишди. Ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган бу маҳаллада 3 минг 300 нафарга яқин аҳоли яшайди. 560 дан ортиқ хонадоннинг барчасида томорқа, ўндан ортиқ иссиқхона бор. Улардан омилкорлик билан фойдаланиб, икки марталаб ҳосил олинмоқда. Яна баъзи оилалар ёғоч ўймакорлиги, темирчилик,…