“TOSHKENT ISSIQLIK MARKAZI” МЧЖга 2,5 млрд СЎМДАН ОРТИҚ ОРТИҚЧА ОЛИНГАН ДАРОМАДНИ ҚАЙТАРИШ ЮЗАСИДАН КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан “ISSIQLIK ELEKTR STANSIYALARI” АЖ тизимидаги “TOSHKENT ISSIQLIK MARKAZI” МЧЖнинг 2021-2023 йиллар давомида истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси нархлари (тарифлари) шаклланиши ва қўлланилиши юзасидан ўрганиш ўтказилиб қуйидагилар аниқланди. Мазкур табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси нархлари Тошкент шаҳар молия органи томонидан…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасига “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама воситаларини қонунийлиги юзасидан мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Термиз шаҳри Ҳаким Ат-Термизий кўчасидаги банк офиси олдида ўрнатилган ташқи реклама воситаларининг ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари (паспорт, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар)…

“РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН КОСОНСОЙ ТУМАН ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси амалга оширган 28 та тендер савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди. Ўтказилган ўрганишлар давомида, Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда 15 та бошланғич нархи 970 млн сўмга яқин…

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг тендер савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг бузилиши эътироф этилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан 2024 йил 10 июнда бошланғич қиймати 26 млрд 500 млн сўмга яқин ўтказилган тендер савдолари юзасидан мурожаат келиб тушган. Қўмита томонидан мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишларда тендер савдолари йўл белгилари учун бўёқлар ва шиша маҳсулотларни харид…

Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар ва уларни харид қилишда нималарга эътибор қаратиш зарур?

ФУҚАРОДАН САВОЛ: Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар ва уларни харид қилишда нималарга эътибор қаратиш зарур? МУТАХАССИС ЖАВОБИ: – Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар: маиший радиоэлектрон аппаратлар, алоқа воситалари, ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва киноаппаратлар, соатлар, мусиқа товарлари, маиший электр приборлари, машина ва жиҳозлар, техник жиҳатдан мураккаб бошқа маиший товарлар  бўлиб, савдо залига ёки харидни…

Рақобат қўмитаси қарорининг қонунийлиги Суд тартибида кўриб чиқилди

Рақобат қўмитаси томонидан “Навоийазот” АЖга нисбатан минерал ўғитларни биржа орқали реализация қилишда манипуляция ҳолатларини содир этганлиги бўйича иш қўзғатилиб, Рақобат қонунчилиги талаблари бузилган деб топилганлиги ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилганлиги тўғрисида хабар берилган эди. “Навоийазот” АЖ томонидан мазкур қарор ва кўрсатма устидан Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилинган бўлиб, мазкур қарор…

Буюртмани етказишда хатоликка йўл қўйган ходим огоҳлантириш олди

Ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент шаҳар Миробод тумани “SOY” ресторанидан етказиб бериш бўйича берилган буюртма ва кўрсатилаётган хизматлар юзасидан норозилик…” мавзуида танқидий материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур танқидий материал юзасидан  қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда фуқарога етказиб бериш бўйича қилинган буюртма ўрнига бошқа таом (кабоб) бериб юборилгани…

УЙ ХАРИД ҚИЛИШ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Расмий муносабат УЙ ХАРИД ҚИЛИШ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ Уйга тўланган бошланғич тўлов қайтариладиган бўлди Ижтимоий тармоқ орқали “Сирдарё вилоятида намунавий лойиҳа бўйича қуриладиган уйлардан  бирини харид қилиш учун “Saidbek Lola” МЧЖ  ва фуқаро ўртасида имзоланган шартномага асосан бошланғич  54 678 000 сўм тўлов амалга оширилгани, аммо  кейинги тўловларга имконият йўқлиги сабабли муаммо юзага келгани ҳақида”…

Самимий миннатдорлик

Таваллуд куним муносабати билан чин дилдан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган хорижий давлатлар, ҳукумат ва парламентлар раҳбарлари, сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар етакчиларига, юртимиздаги маҳаллалар аҳли ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга чуқур миннатдорлик изҳор этаман. Менинг шаънимга билдирилган ушбу табрик ва тилакларни энг аввало Ўзбекистон халқи ва давлатига…

Махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мутахассислари, “INSON” АЖ ташкилоти вакиллари ва Қўмитага мурожаат қилган фуқаролар иштирокида кўриб чиқилди.

Аввал хабар берганимиздек, Рақобат қўмитаси “INSON” АЖ суғурта ташкилоти томонидан фуқароларга суғурта товони тўлаб берилмаётганлиги сабабли иш қўзғатган эди. Мазкур иш Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мутахассислари, “INSON” АЖ ташкилоти вакиллари ва Қўмитага мурожаат қилган фуқаролар иштирокида кўриб чиқилди. “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига…