ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ОЛДИНДАН РОЗИЛИК ОЛМАГАН МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ВА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРГА НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллиги давомида иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш бўйича давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олинганлиги масалалари юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди. Олиб борилган ўрганиш ишлари давомида, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этган «Тошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш» ДМ,…

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ 7 ТА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИ ҲУЖЖАТЛАРИДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА ЗИД ҲОЛАТЛАР АНИҚЛАНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг I-ярим йиллиги давомида 11 та туман ҳокимликларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари юзасидан жами 15 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Мазкур ўрганишлар жараёнида, Амударё, Чимбой, Кегайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Тахиатош ва Хўжайли туман ҳокимликларида 31 та ҳолатда товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа…

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИНИНГ ТЕНДЕР САВДОСИ НАТИЖАЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига Термиз Давлат Педагогика институти томонидан 2024 йил 11 июлда бошланғич қиймати 2 млрд сўмлик ўтказилган тендер савдоси юзасидан мурожаат келиб тушган. Қўмита томонидан мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишда, Буюртмачи (Термиз Давлат Педагогика институти) томонидан институтининг янги қурилаётган ўқув биносига мебеллар харид қилиш учун бошланғич қиймати 2 002 382 125…

Президент Шавкат Мирзиёев рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Иқтисодиётга давлат аралашувини камайтириш, йирик монополияларни тийиб туриш бўйича қилинаётган ишлар рақобат муҳитига ижобий таъсир қилмоқда. Хусусан, сўнгги беш йилда 25 тадан ортиқ товарлар бўйича рақобат муҳити яхшиланди. 7 та фаолият тури бўйича рақобатни чекловчи эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди. Давлат иштирокидаги корхоналар…

Қўмита томонидан электрон савдо майдончалари (маркетплейслар) платформалари бозорида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига “Uzum Market” МЧЖ ХК (Узум маркетплейси) ҳамда “Orientswiss Tas’hkent” МЧЖ ХК кўплаб тадбиркорларнинг пулларини ўз вақтида тўлаб бермаётганлиги юзасидан эътирозлар келиб тушмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив – ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сонли қарори…

Ижтимоий тармоқда “ФОТИЛ® Капли глазные 5мл флаконы” номли дори воситанинг нархи кескин ошганидан сабабли чора кўрилишини сўраган” танқидий мурожаат қолдирилган.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг референт нархлар рўйхатида ушбу дори воситанинг белгиланган чакана нархи 55891.1 сўм бўлганлиги аниқланди. Шунингдек, ушбу дори воситаси “АрзонАптека” телеграм бот тизимида 3та дорихонада мавжудлиги маълум бўлди, ҳолат юзасидан Қўмитанинг сўров хати юборилган ва…

Шартнома шартига ўзгартириш киритиш талаби билан фуқаролик судига даъво ариза берилгандагина муаммога ечим топилади

Ижтимоий тармоқ орқали “Қурувчи билан 3 йил аввал тузган шартномасида йўл қўйилган хатолик туфайли уйнинг майдони 50 м2 ўрнига 33 м2 деб ёзилиши натижасида ҳозирда унга қурувчи томонидан 33 м2 жой тақдим қилинаётгани…” юзасидан  фуқаро Н.В. мурожаат қолдирган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан ўрганишлар…

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори билан Хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Мазкур Низомга кўра қуйидаги янгиликлар қайд этилди: Табиий монополия шароитларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш асосий фаолияти ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг бир қисмида тармоқ инфратузилмасига эга бўлган, шу жумладан, қуйидаги соҳаларда фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилади. Асосий фаолияти табиий монополия…

Савдо шохобчаларида ҳар бир харидорга сифатли хизмат кўрсатилиши лозим

Расмий муносабат Савдо шохобчаларида ҳар бир харидорга сифатли  хизмат кўрсатилиши лозим Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинка”  эрталаб соат 10.00гача бетартиблиги,  иш вақти соат 8.00дан бошланига қарамай,  савдо шохобчаси хизмат кўрсатишга тайёр эмаслиги ҳақида” танқидий материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан  “ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХКга сўров хати юборилди. Унга жавобан…

Рекламаларда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Рекламаларда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Media24uz” телеграм каналида 2024 йил 30 июль куни телеканалларда тарқатилаётган рекламаларга оид танқидий мазмундаги мақола юзасидан (https://t.me/media24uz қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига мувофиқ, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш…