Саноат маҳсулотлари ва янги лойиҳалар тақдимот қилинди

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятининг саноат кўргазмаси ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Саноат тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда режалаштирилган лойиҳалар ҳамоҳанг тақдимот қилинди. Кўргазмада иситиш тизимлари учун катта ва кичик қозонлар, оғир ва енгил саноат учун деталлар, турли ўлчам ва қувватдаги совутгичлар, электротехника ускуналари, мотоцикллар кўздан кечирилди. Шунингдек, давлат харидларини тартибга солиш механизми намойиш этилди.…

ТАДБИРКОРЛАРГА ТАБИИЙ ГАЗ БЎЙИЧА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН МАБЛАҒЛАР ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилишда, Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тизимли ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йил давомида икки тадбиркорлик субъектининг жами 15,0 млрд сўмлик манфаатларини ҳимоя қилиниши таъминланди. Маълумот учун: Тошкент вилоятидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчаси фаолиятини кўрсатувчи МЧЖ Қўмитага 2024 йил апрель ойида мурожаат қилиб, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Тошкент вилояти филиали…

“Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида биринчи завод ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи арафасида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида “Enpipe” корхонаси ишга туширилди. Умумий қиймати 58 миллион доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилди. Хитой, Туркия, Нидерландия ва Испаниядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилиб, йилига 300 минг тонна металл қувурлар ишлаб чиқариш ташкил этилди. Тўғри чокли услубда тайёрланувчи бу қувурлар юқори босимга…

Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи – тарихга ҳурмат ифодаси

Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни Бухоро вилоятига келди. Ташриф хайрли амалдан – Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мажмуа янада обод қилиниб, тарихий аслият тикланмоқда. Зиёрат чоғида ушбу ишлар кўздан кечирилди. Аввало, Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак тикланди. Энди зиёратчилар Баҳоуддин…

Президент Бухоро вилоятига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Ташриф дастуридан иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва йирик объектлар қурилишига старт бериш, маҳаллалар ҳаёти билан танишиш ўрин олган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилиши режалаштирилган. Ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланади.

Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун юртимизга келган Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди. Илм-фан, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ушбу нуфузли минтақавий тузилма билан конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришнинг…

Ўзбекистон Президенти Миср билан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Миср Араб Республикаси Сенати раиси Абдулваҳоб Абдулрозиқ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида Сенат раиси Ўзбекистон етакчисига Миср Президенти Абддулфаттоҳ ас-Сисининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Барча…

Энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Йилдан-йилга энергия ресурсларига талаб ошиб бораётган замонда улардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликни камайтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу мақсадда 2024 йилда ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар шакллантирилди. Бу мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқаришга халал бермаган ҳолда…

Банкларнинг инвестициялар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни “Асакабанк” ва Бизнесни ривожлантириш банкининг инвестиция фаолияти ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга оид тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда инвестиция жараёнлари фаол, иқтисодий лойиҳалар талай. Шунга мос равишда банкларнинг бундаги иштироки ошиб, инвестицион фаолияти кенгайиб бормоқда. Тақдимотда “Асакабанк” ва Бизнесни ривожлантириш банкининг шу борадаги жорий йилги режалари кўриб чиқилди. Хусусан,…

Ўзбекистон Президенти Россия Президентини самимий кузатиб қўйди

Самарали Ўзбекистон-Россия саммити якунланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи доирасида қатор қўшма тадбирлар бўлиб ўтди. 26 май куни давлат раҳбарлари биргаликда «Янги Ўзбекистон» мажмуасига ташриф буюрди, Россия раҳбари Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. 27 май куни тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди, улар…