27 ИЮНЬ – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси байрам муносабати билан Қўмита ва унинг ҳудудий органлари Жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш хизматида фаолият юритаётган ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этилди. Шунингдек, рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги янги лойиҳалар, таҳлилий ва ҳуқуқий мавзудаги туркум кўрсатув ва эшиттиришлар орқали Рақобат қўмитаси фаолиятини ёритишда ижодий ҳамкорлик қилиб…

Жиззахдаги BYD заводидан илк электромобиллар чиқди

Жиззах вилоятидаги “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонасида илк электромобиллар ишлаб чиқарила бошланди. Президент Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни ушбу инновацион заводни келиб кўрди. Бу мамлакатимиз автосаноатида янги босқич, улкан тарихий воқеа. Мазкур завод шу йил январда давлатимиз раҳбарининг Хитойга ташрифи чоғида фаолият бошлаган эди. Бу қиймати 160 миллион долларлик лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, йилига 50…

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига

Қадрли дўстлар! Авваламбор, ўз истеъдоди ва маҳорати, фидокорона меҳнати билан эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган сиз, миллий журналистикамиз жонкуярларини, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган муҳтарам фахрийларимизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман. Маълумки, ахборот соҳасини эркинлаштириш ва…

Ўзбекистон Президенти Туркия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида Туркия мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Анқара шаҳрига 5-6 июнь кунлари амалга оширилган олий даражадаги ташриф чоғида эришилган…

Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 21 июнь куни Рақобат қўмитаси марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди. Семинар давомида мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар тушунчалари ҳамда манфаатлар…

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ЖАРАЁНИДА ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛИШИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан махсус ахборот порталидаги маълумотларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб борилмоқда. Жумладан, Жиззах вилояти Спорт бош бошқармаси тизимидаги туман спорт бўлимлари томонидан 2023 йил ва 2024 йилнинг 1 февраль давридаги жами 20 та ҳолатда тегишли платформалар орқали амалга…

МАИШИЙ ЧИҚИНДИ ТАШИШ ХИЗМАТИДАН ҲИСОБЛАНГАН 260 МИЛЛИОН СЎМДАН ОРТИҚ МАБЛАҒ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё вилояти “ТОZА HUDUD” ДУК Гулистон шаҳар филиалининг 2023 ва 2024 йилнинг январь-апрель ойлари давомида истеъмолчиларга маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиши соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида Сирдарё вилояти “ТОZА HUDUD” давлат унитар корхонаси…

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун…

Ўзбекистон Президенти Россия ИИВ делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари яқинда Доғистонда содир этилган террорчилик хуружи оқибатида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди. Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси кўриб…

Маҳаллалар ободлигини таъминлаш тизими тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни маҳаллалар ободлигини таъминлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Мамлакатимизда барча дастурлар маҳаллаларда амалга оширилмоқда. Бу тизимга катта ваколат ва имкониятлар берилмоқда. Улардаги ободлик, муҳит ҳам шунга яраша бўлиши керак. Бугунги кунда юртимизда 10 мингга яқин маҳалла бор. Шундан қарийб 3 мингтаси кўп қаватли уйлардан иборат бўлиб, уларга 821 та…