ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ОЛДИНДАН РОЗИЛИК ОЛМАГАН МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ВА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРГА НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллиги давомида иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш бўйича давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олинганлиги масалалари юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди. Олиб борилган ўрганиш ишлари давомида, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этган «Тошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш» ДМ,…

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ 7 ТА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИ ҲУЖЖАТЛАРИДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА ЗИД ҲОЛАТЛАР АНИҚЛАНДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг I-ярим йиллиги давомида 11 та туман ҳокимликларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари юзасидан жами 15 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Мазкур ўрганишлар жараёнида, Амударё, Чимбой, Кегайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Тахиатош ва Хўжайли туман ҳокимликларида 31 та ҳолатда товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа…

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИНИНГ ТЕНДЕР САВДОСИ НАТИЖАЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига Термиз Давлат Педагогика институти томонидан 2024 йил 11 июлда бошланғич қиймати 2 млрд сўмлик ўтказилган тендер савдоси юзасидан мурожаат келиб тушган. Қўмита томонидан мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишда, Буюртмачи (Термиз Давлат Педагогика институти) томонидан институтининг янги қурилаётган ўқув биносига мебеллар харид қилиш учун бошланғич қиймати 2 002 382 125…

Президент Шавкат Мирзиёев рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Иқтисодиётга давлат аралашувини камайтириш, йирик монополияларни тийиб туриш бўйича қилинаётган ишлар рақобат муҳитига ижобий таъсир қилмоқда. Хусусан, сўнгги беш йилда 25 тадан ортиқ товарлар бўйича рақобат муҳити яхшиланди. 7 та фаолият тури бўйича рақобатни чекловчи эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди. Давлат иштирокидаги корхоналар…

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори билан Хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Мазкур Низомга кўра қуйидаги янгиликлар қайд этилди: Табиий монополия шароитларида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш асосий фаолияти ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг бир қисмида тармоқ инфратузилмасига эга бўлган, шу жумладан, қуйидаги соҳаларда фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилади. Асосий фаолияти табиий монополия…

Автомобилларга газ тўлдириш станцияларида сотилаётган метан ва суюлтирилган (пропан) газ нархларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўлланиладиган назорат механизмлари

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда, Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Автомобилларга газ тўлдириш станцияларида сотилаётган метан ва суюлтирилган (пропан) газ нархларини барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўлланиладиган назорат механизмлари юзасидан маълумот бериб ўтди. Давлатимиз Раҳбари томонидан метан гази нархларининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича Рақобат қўмитаси,…

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ 4 ТА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ҚАРОРЛАРИ ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА ЗИД ҲОЛАТЛАР АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг 6 ойи давомида вилоят туман ҳокимликлари ва давлат бошқарув органларининг вилоят таркибий бўлинмаларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари юзасидан жами 10 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Мазкур ўрганишлар жараёнида, Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Муборак туман ҳокимликларида 19 та ҳолатда товар ёки…

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли қарори билан:

товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этишнинг янги мезонлари жорий этилганлиги, шунингдек, рақамли платформа операторининг устун мавқеини аниқлаш ва эътироф этиш тартиби; 🔘 Рақамли платформа операторининг устун мавқеи ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини…

Ижтимоий тармоқлар орқали “Пропан” газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Рақобат қўмитаси юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ўз ваколатлари доирасида товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда. Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади. Маълумот учун, Рақобат қўмитаси ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдоларида сотилаётган юқори ликвидли маҳсулотларнинг реализацияси ҳолатини доимий таҳлил қилиб…

Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида купе типидаги вагонларнинг ҳаво совутиш тизими учун тўлов ундирилмасдан чипта нархидан чегирилган ҳолатда қўлланмоқда

Муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида (https://t.me/RaqobatGovUz/8953) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ушбу ҳолатлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳурматли истеъмолчилар, сизда ҳам юқоридаги каби темир йўл кассаларидан билет сотиб олинган вақтда совутиш тизими (кондиционер) хизматлари учун тўлов амалга оширилишига қарамасдан йўловчи поездларида ҳаракатланган вақтингизда совутиш тизими (кондиционер) ишламаганлигидан норози…