Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати тасдиқланди.
Рўйхат билан танишиш. (https://raqobat.gov.uz/xizmatlar/ochiq-malumotlar/tabiiy-monopoliya-subektlarining-davlat-reestri/)
Бунда,
78 та хўжалик юритувчи субъектлар 10 та иш ва хизмат турлари бўйича табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилди;
товарлар бозорида тегишли рақобат муҳити шаклланганлиги муносабати билан почта хизматлари, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш соҳалари табиий монополия соҳаларидан чиқарилди;
натижада, табиий монополия субъектлари сони 2024 йил 1 апрель ҳолатига (89 та) нисбатан 11 тага (12,3 %) камайди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармонига кўра асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар табиий монополиялар соҳасида фаолият олиб борганда, улар табиий монополия субъектлари ҳисобланмаслиги, бунда ушбу хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар (тарифлар) асоссиз оширилиши ёки нотўғри қўлланилиши, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларининг камситилишига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари қўлланилиши белгиланганлиги маълум қилинади.