Рақобат қўмитаси ўз ваколати доирасида оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқлар)да жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бормоқда.
Жумладан,
Ўтказилган мониторингларда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда “Ипотека хизмати энг ишончлиси ва энг қадрлиси” ҳамда “Автомобилингизни энг паст фоиз эвазига 300 миллион сўмгача қарз олинг” мазмунидаги рекламада ибораларидан фойдаланишда “энг, фақат” сўзлари қўлланилиб, рекламада бўрттирувчи маънолар ифодаланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “IPOTEKA XIZMATI GROUP” МЧЖ ҳамда “Tasfinanse mikromoliya tashkiloti” МЧЖларга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича “IPOTEKA XIZMATI GROUP” МЧЖ ва “Tasfinanse mikromoliya tashkiloti” МЧЖларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар ҳам берилди.