Кундалик турмушда рекламадан фойдаланамиз. Аслида рекламага доир қўйилган асосий талаблар нималардан иборат?

ФУҚАРОДАН САВОЛ: – Кундалик турмушда рекламадан фойдаланамиз. Аслида рекламага доир қўйилган асосий талаблар нималардан иборат? МУТАХАССИС ЖАВОБИ: Номақбул рекламага йўл қўйилмайди. Агар реклама берувчи реклама қилинаётган қиёслаш ишончлилигининг фактик далилларини тақдим этиши мумкин бўлса, агар бунда реклама фойдаланувчисини реклама чалғитиб қўймаса ва чалғитиб қўйиши мумкин бўлмаса, рақобатчининг ишчанлик обрўсига ёки унинг товар белгисига (хизмат кўрсатиш…

2023 йилнинг июль ойида «Монополияга қарши экспертлар кенгашини тузиш юзасидан» келишув имзолангани тўғрисида ҳабар берган эдик.

2023 йилнинг июль ойида «Монополияга қарши экспертлар кенгашини тузиш юзасидан» келишув имзолангани тўғрисида ҳабар берган эдик. Жорий йилнинг 2 апрель куни Қўмита раҳбарияти бошчилигида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши экспертлар кенгаши аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Монополияга қарши экспертлар кенгаши низоми тасдиқланганлиги ва экспертлар Кенгаш раиси этиб Зафар Ваҳидов («Vakhidov & Partners») сайланганлиги…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар

2023 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида Бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатланиши белгиланди. Конституциянинг 95-моддасига асосан эса, республика монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига ўтказилди. Шу билан бирга, қарийб…

“МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” ИИИ-ОНЛАЙН ОЛИМПИАДА ТАНЛОВИ НАТИЖАЛАРИ

“15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” ИИИ-онлайн олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Мазкур танловнинг якуний (онлайн савол-жавоб) босқичи 2024 йил 12 март куни 16 нафар иштирокчи ўртасида ЗООМ платформаси орқали бўлиб ўтди. Ушбу танловда қатнашишга муваффақ бўлган талабалар…

“МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” онлайн олимпиадасининг И-босқич тест натижалари

Хабарингиз бор, “15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” онлайн олимпиадаси ўтказилмоқда. Мазкур танловнинг И-босқич тест натижаларида қуйидаги номзодлар кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланма олдилар. Танловнинг кейинги ИИ-босқич (онлайн савол-жавоб) жараёнлари 2024 йил 12 март куни ЗООМ платформаси…

МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ

Хабарингиз бор, “15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” онлайн олимпиадаси ўтказилмоқда. Мазкур танловнинг И-босқич тест саволлари бугун, 2024 йил 6 март куни соат 15:00 дан 16:00 га қадар https://olimpiada.edu.uz/ электрон платформасида ўтказилишини эслатиб ўтамиз. Танловнинг ИИ-босқич (онлайн савол-жавоб) жараёнлари 2024…

ТИББИЁТ МУАССАСАСИ МУРОЖААТИ АСОСИДА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН ҚАРЗДОРЛИК БЕКОР ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига газ, электр энергияси ва бошқа коммунал соҳалар тизимидаги муаммолар юзасидан ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бундай мурожаатлардан бири Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига Бекобод шаҳрида фаолият юритаётган “METALLURG” шаҳар шифохонаси УКдан келиб тушган. Унда, мазкур унитар корхонага фойдаланилган газ учун 265 млн 831 минг…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ СОҲАСИДА НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ СОҲАСИДА НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назорат ва таҳлил ишлари амалга ошириб келинмоқда. Қўмита ва ҳудудий бошқармалар томонидан 2023 йилда давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 62 465 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари…

Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сонли қарори билан  Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси тасдиқланди. Методикага кўра қуйидагилар инсофсиз рақобат белгилари ҳисобланади: аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш; рақобатчи хўжалик юритувчи…

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ РАҚОБАТГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сонли қарори билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Мазкур низомга асосан “ex-ante” ва “ex-post” усулларида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг лойиҳасининг рақобатга таъсири баҳоланиши, шунингдек рақобат учун салбий деб баҳоланадиган ҳолатлар аниқ белгиланди.            Вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликларнинг қарорларини…