Жорий йилнинг 5-март куни InterContinental Tashkent меҳмонхонасида Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази, “Antitrust Advisory” (консалтинг корхона) ҳамда “Kosta Legal” (Адвокатлик фирмаси) вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда монополияга қарши курашишни тартибга солиш: тенденция, таваккалчилик ва комплаенс” амалий семинари бўлиб ўтди.
Мазкур семинар давомида Ўзбекистондаги монополияга қарши тартибга солишдаги оҳирги ўзгаришлар, рақобат қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда бозор шаффофлигини ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Ушбу тадбир монополияга қарши тартибга солиш масалалари бўйича давлат, бизнес ва ҳуқуқий ҳамжамият вакиллари ўртасидаги фикр алмашиш учун муҳим платформага айланди.