Ижтимоий тармоқларда “Yandex EATS” МЧЖ ХК “Express24 APP” МЧЖ активларини сотиб олиш битими тўғрисида ахборотлар тарқалган бўлиб, бу ҳақида Рақобат қўмитасидан расмий баёнот берилиши сўралган.
“Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 26-моддасига асосан, иқтисодий концентрацияга олдиндан розилик бериш хўжалик юритувчи субъектни қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этишда ҳамда шахс ёки шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларининг 25 фоизидан ортиғини тасарруф этиш ёхуд масъулияти чекланган жамиятнинг ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларнинг учдан…











