Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-35-сонли Фармони билан
эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестрига кирган корхоналарга охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми миқдоридан қатъи назар қуйидаги талаблар қўлланилади:
истеъмолчиларнинг товарни олишга бўлган ҳуқуқларини камситмаслик;
камситувчи шарт-шароитларни белгиламаслик;
шартнома тузишни асоссиз равишда рад этмаслик;
истеъмолчилардан белгиланган нархдан ортиқ ҳақ олмаслик.
