Рақобат қўмитасига Республика бўйлаб акциядорлик жамиятлари фаолиятида…

Рақобат қўмитасига Республика бўйлаб акциядорлик жамиятлари фаолиятида истеъмолчиларга етказилаётган зарарлар бўйича келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда. Жумладан. Андижон вилояти Фуқаро М.Х. “FUTURE OPEN TECHNOLOGY GROUP” АЖга қарашли “OPEN” муддатли тўлов иловаси орқали 1 йиллик кафолат билан кондиционер харид қилган. У 2 ойлик тўловни (670 000 сўм) олдиндан амалга оширганига қарамасдан,…

ҚЎМИТА ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНДИ

ҚЎМИТА ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНДИ Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари ҳамда ишни кўриб чиқиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар билан ўтказилган муҳокамалардан келиб чиқиб, 31 та субъектлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги эътироф этилиб, тегишли қарор ва кўрсатма қабул қилинган эди. (https://t.me/RaqobatGovUz/11890) Бироқ, “NAMANGAN-ISTIQLOL BOG`I” МЧЖ томонидан Қўмита Махсус комиссиясининг ушбу…

Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича 2 кунлик ўқув курси ташкил этилди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича 2 кунлик ўқув курси ташкил этилди. Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти, устун мавқе, монополия ва табиий монополия тушунчалари, шунингдек, монополияга қарши комплаенс тизимини жорий…

Рақобат қўмитаси томонидан ички бозорда буғдой маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган мониторинглар натижасида

Рақобат қўмитаси томонидан ички бозорда буғдой маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган мониторинглар натижасида, қонунчилик бузилиши юзасидан 29 та субъект биржа савдоларидан четлаштирилди 📈 Амалдаги қонунчиликка кўра, буғдой ва ун маҳсулотлари фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган юқори ликвидли ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар рўйхатига киритилган бўлиб, Қўмита томонидан ички бозорларда барқарорликни таъминлаш учун биржа савдоларида…

Рақобат қўмитаси томонидан суғурта хизматлари соҳасида келиб тушган мурожаатлар бўйича истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда

Рақобат қўмитасига суғурта хизматлари соҳасида келиб тушган мурожаатларда асосан суғурта тўловларининг ўз вақтида амалга оширилмаслиги, фойдаланилмаган суғурта мукофотларининг қайтарилмаслиги, шунингдек, банклар томонидан кредит ажратишда муайян суғурта ташкилотини танлашга мажбурлаш ҳолатлари билдирилган. Қўмита томонидан мурожаатлар қонунчилик талаблари асосида атрофлича ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва фуқаролар ҳуқуқларини тиклаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Ҳудудлар кесимида ўрганилган…

Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатлари аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатлари аниқланди Хабарингиз борки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлик Солиқ органи тизимида аниқланиб, Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган. 🖥 2025-2026 йилларда Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарларга кетма-кетликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.…

Тошкент вилоятида Рақобат қўмитасининг фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, тегишли ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилди

#Очиқ_мулоқот Тошкент вилоятида Рақобат қўмитасининг фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, тегишли ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилди. Очиқ мулоқотни Қўмита раисининг ўринбосари У.Давлатов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда Қўмита томонидан республика ҳудудлари кесимида ўтказилаётган бундай очиқ мулоқотлар, уларнинг мақсади ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Ҳудудий бошқарма бошлиғи Ж.Исмоилов 2025 йил якунлари ва 2026 йилнинг…

«IMEI» КОДЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА ТАДБИРКОРЛАР МАСЪУЛИЯТИ ЮЗАСИДАН ОГОҲЛАНТИРИШ

«IMEI» КОДЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА ТАДБИРКОРЛАР МАСЪУЛИЯТИ ЮЗАСИДАН ОГОҲЛАНТИРИШ Рақобат қўмитаси томонидан мобил қурилмалар «IMEI» кодлари тизимда рўйхатдан ўтмагани ва хариддан сўнг қайта рўйхатдан ўтказиш зарурати юзага келаётгани билан боғлиқ мурожаатлар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар, жумладан тизим операторлари жалб этилган ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди. 📄 Мазкур масала бўйича истеъмолчилар томонидан Рақобат қўмитаси…

Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан банк, суғурта ва савдо хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда

Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан банк, суғурта ва савдо хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда. Ҳудудлар кесимида мисоллар 🔘Қашқадарё вилояти Фуқаро С.А. банк орқали автомашина кредитини расмийлаштириб, “Evro Aziya” суғурта компанияси билан суғурта шартномаси тузган. Кредит муддатидан олдин тўланганига қарамасдан, шартномага мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган 660 000 сўм маблағ суғурта компанияси томонидан қайтарилмагани…

Рақобат қўмитаси сўрови натижасида маҳаллий йўналишларда (оддий ва тез юрар) ташувчининг айби билан поезд кечиккан ҳолларда йўловчиларга пуллик компенсация тўлаш тартиби белгиланмоқда

Рақобат қўмитаси сўрови натижасида маҳаллий йўналишларда (оддий ва тез юрар) ташувчининг айби билан поезд кечиккан ҳолларда йўловчиларга пуллик компенсация тўлаш тартиби белгиланмоқда Сўнгги вақтларда Қўмитага келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги фикрларда темир йўлда йўловчи поездларининг белгиланган жадвалдан кечикиши, жўнаб кетиши кечикканлиги ёки манзилга кеч етиб келганлиги ҳолатлари юзасидан эътирозлар билдирилмоқда. Хусусан, 2025 йил давомида…