“PAYARIQ CLASTER” МЧЖга НИСБАТАН МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган. Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторнинг натижасида “PAYARIQ CLASTER” МЧЖ томонидан 2022 йилда 259.1 тн пахта ёғи,…

ДОННИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНАГА НИСБАТАН ҚОНУН БУЗИЛИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғига асосан, донни қайта ишловчи корхонада 2022-2023 йиллар ва 2024 йилнинг 1 октябригача бўлган фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорининг 2-иловаси ва 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарори (28.10.2010-йилдаги 239-сонли қарорининг 1-иловаси) билан тасдиқланган Низомлар ҳамда соҳани тартибга…

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЁҒ-МОЙ КОРХОНАСИГА НИСБАТАН ҚОНУН БУЗИЛИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи ёғ-мой корхоналари томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда. Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “ZAMIN AGRO OIL” МЧЖ томонидан пахта ёғи, пахта шроти…

Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЕИКнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Қўшма чора-тадбирлар ижроси юзадан учрашув

2024 йил 21 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Рақобат қўмитаси ва Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) вакиллари билан учрашув ўтказилди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЕИКнинг 2024-2026-йилларга мўлжалланган Қўшма чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича масалалар кўриб чиқилди. Маълумот учун: Жорий йилнинг 1 октябрь куни Ереван шаҳрида (Арманистон) бўлиб ўтган Евроосиё Ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши доирасида…

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида “Халқаро туризм ҳуқуқи ва туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари” ва “Электрон тижорат соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: халқаро тавсиялар ва мамлакатлар тажрибаси” мавзуларидаги ялпи Конференция бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро конференцияда Рақобат қўмитасининг вакиллари иштирок этиб, туризм хизматларини ташкил этишда амалдаги лицензия ва бошқа қонунчилик талаблари ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилаётган давлат назорати юзасидан маълумот беришди. Хусусан, бугунги кунда лицензиясиз туризм хизматларини реклама қилаётган тадбиркорлик субъектларига ҳудудлар кесимида кўрилган таъсир чоралари ва профилактик тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Шу билан бирга,…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва телеграм мессенжерида ташкил этилган гуруҳ ва каналлар орқали овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар, сувларнинг тиббиётда даволаш қийин бўлган касалликларни даволаш ва олдини олишда (профилактикада) энг мақбул ва самарали восита кўринишида тарғибот қилиш кучаймоқда. Бунда ушбу маҳсулотларнинг рекламаси “минг бир хасталикка даво” сифатида, “мўъжизакор” таъсири ҳақида…

ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ (ШҲТ)ГА АЪЗО ИШТИРОКЧИ МАМЛАКАТЛАР ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МАСЛАҲАТ ЙИҒИЛИШИ

Жорий йилнинг 20-21 ноябрь кунилари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) аъзо-иштирокчи давлатларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларнинг маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтади. Мазкур маслаҳат йиғилишда 40 дан ортиқ истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи хорижий давлатлардан ташриф буюрган ташкилотларнинг вакиллари иштирок этмоқда.  Халқаро йиғилишда Рақобат қўмитаси…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги марказнинг бош илмий ходими “Эл-Юрт умиди” дастури стипендианти бўлди

Мирзаева Мухайё Дильшод қизи, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Марказнинг бош илмий ходими, “Давлат ва жамият бошқаруви: ҳуқуқ йўналиши” бўйича “Эл-Юрт умиди” давлат дастури стипендианти бўлгани ҳақида мамнуният билан маълум қиламиз. Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Эл-Юрт умиди” дастури чет элда ўқиш ва стажировка ўташ орқали мамлакатимиз тараққиёти учун илғор халқаро…

Ўттиз етти миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Ўзбекистондек катта давлатнинг парламенти аъзоси бўлиш, шубҳасиз, ҳар бир депутат учун улкан шарафдир, деди Президент.

Айни вақтда халқимизнинг ҳурмат ва эътиборини, орзу-умидларини ҳар куни, ҳар дақиқада ҳис этиб, ана шу юксак ишончга муносиб меҳнат қилиш – беқиёс масъулият. “Депутат – бу халқ хизматчиси, барчага ўрнак бўладиган, сиёсий билими ва онги юксак, ўз Ватанини чин дилдан севадиган инсондир. Оила, маҳалла ва бутун жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик…

Бугунги мажлис мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан бир кунда ўтаётганлигида рамзий маъно мужассамлиги таъкидланди.

Миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз ва эркимиз рамзи бўлган байроғимиз ўтган даврда йирик халқаро илм-фан, маданият ва спорт тадбирларида ва шоҳсупаларида баланд хилпираб, барчамизнинг қалбимиздан чуқур жой олиб, миллий ғуруримиз тимсолига айланди. Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари депутатларни, улар орқали кўп миллатли бутун халқимизни бугунги катта байрам билан самимий қутлади (https://t.me/Press_Secretary_Uz/4998).