БУХОРО ВИЛОЯТИГА ИЧКИ ТУРИЗМ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасига, айниқса, ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизнинг бой тарихий мероси, гўзал табиати ва маданий ютуқларини кенг тарғиб этиш, аҳоли ўртасида сайёҳлик маданиятини ошириш мақсадида давлат томонидан қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий…

Рақобат қўмитаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашмоқда

Рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари ва “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий экологик шароитни яратиш орқали аҳолининг саломатлик даражасини яхшилаш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда бу борада кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан оммавий кўчат экиш тадбирларида ҳар…

Ақл ва мантиқ беллашуви — шахмат ва шашка турнирлари бўлиб ўтди!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2025 йил давомида ходимлар ҳамда уларнинг фарзандлари ўртасида мунтазам равишда шахмат ва шашка мусобақалари ташкил этилмоқда. Қизғин интеллектуал баҳсларга бой ўтган мусобақаларда иштирокчиларнинг мантиқий фикрлаш, диққат-эътибор ҳамда тўғри қарор қабул қилиш қобилиятлари синовдан ўтказилди. Турнирда фаол иштирок этган барча ходимларга миннатдорчилик билдирамиз ва ғолибларни самимий муборакбод…

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона” танлови ғолиблари тақдирланди

Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона” танлови ғолиблари тадбир доирасида тақдирланди. Танлов ғолиблари қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланди: Умумий овқатланиш – «MAK FOOD SERVIS» МЧЖ (EVOS) Чакана савдо – «HAVAS FOOD» МЧЖ Онлайн савдо – «OPEN SHOP» МЧЖ Молиявий хизматлар – «PAYNET» AЖ Ишлаб чиқариш…

“Молиявий саводхон ёш истеъмолчи” онлайн олимпиадаси ғолиблари тақдирланди

Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси German Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Молиявий саводхон ёш истеъмолчи” онлайн олимпиадаси ғолиблари тадбирда муносиб тақдирланди. Ғолиблар: 1️⃣Ёқубов Мадаминбек Абдураҳим ўғли 2️⃣Халимова Одинахон Аъзамжон…

Ҳаракат ва эпчиллик синови – стол тенниси мусобақаси ўтказилди!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2025 йилда марказий аппарат ходимлари ўртасида ташкил этилган спорт тадбирлари доирасида навбатдаги стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди. Қизғин ва жонли ўтган мусобақада иштирокчилар эпчиллик, тезкор қарор қабул қилиш ва аниқлик бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Беллашувларда фаол қатнашган барча ходимларимизга ташаккур билдирамиз ҳамда ғолибларни самимий қутлаймиз!…

МИЛЛИЙ ЛИБОС – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Бугун 14 февраль  куни Давлат фуқаролик хизматчилари учун «Сиёсий-маърифат соати» бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари миллий анъаналаримизни акс эттирувчи миллий либосларда иштирок этишди.

Ҳурматли юртдошлар!

Ҳурматли юртдошлар! Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин дилдан табриклайди. Ватанимизнинг мустаҳкам қалқони бўлиб хизмат қилаётган барча ҳимоячиларимиздан чуқур миннатдормиз. Сизнинг мардлик ва фидойилигингиз туфайли юртимиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва зафарлар тилаймиз! Юртга садоқатингиз…