Профессор Сезар Ҳидалго иштирокида онлайн тренинг

Профессор Сезар Ҳидалго иштирокида онлайн тренинг Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази German Sparkassenstiftung билан ҳамкорликда Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси ҳаммуаллифи, профессор Сезар Ҳидалго иштирокида онлайн ўқув тренинг ташкил этилмоқда. Мавзу: “Маҳаллий саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда экспорт рақобатбардошлигини ошириш” 9 сентабр, 2026 йил 14:00–16:00…

Fair Tech тизими 32 та давлат органи билан интеграция қилинди

#Иқтибос Fair Tech тизими 32 та давлат органи билан интеграция қилинди. Илгари 10–20 кун талаб этилган маълумот олиш муддати 15 дақиқагача қисқарди, таҳлил 5 баравар тезлашди. «Рақобатни ривожлантириш – Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг таянчи» мақоласидан.

Назорат харидлари давомида сифат талабларига жавоб бермаган 504 номдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларига нисбатан тегишли чоралар кўрилди

Назорат харидлари давомида сифат талабларига жавоб бермаган 504 номдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларига нисбатан тегишли чоралар кўрилди Рақобат қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чакана савдо нуқталарида сотилаётган халқ истеъмол товарларининг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида назорат харидлари мунтазам ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар доирасида маҳсулотлар аккредитациядан ўтган лабораторияларда текширилиб, уларнинг давлат стандартлари ва норматив-техник ҳужжатлар…

Дийдор ширин

Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан, шунингдек 1996 йилда мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор ташкил этилган «Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси» ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан, монополияга қарши орган фаолиятини йўлга қўйишда ўзининг фидокорона меҳнати билан муносиб ҳисса қўшган нуронийларимиз билан 2026 йил 6 сентябрь куни «Дийдор ширин» давра суҳбати ташкил этилиб, уларга…