Ижтимоий тармоқдаги Potrebitel.Uz саҳифаларида мурожаатчи “iTicket” иловаси орқали билет сотиб олиб, фойдалана олмаганлиги сабабли тўланган пулларни қайтариши юзасидан шикоят қилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мурожаатни ўрганиш мақсадида «SHAFFOF MOLIYA» МЧЖга сўров хати юборган.
Мазкур хатга жавобан корхона томонидан маълумотлар ўрганиб чиқилганлигини, ўрганиш жараёнида фуқаро, “Узум насия” томонидан эмас, балки “Узум банк” томонидан чипта сотиб олганлиги ҳамда ушбу сотиб олинган чипта учун тўлов қилинган пул маблағлари “Узум банк” томонидан истеъмолчига қайтариб берилганлигини билдирган.