Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали Бухоро савдо марказида “Vossengo Business” МЧЖ OptoGo савдо тизими томонидан истеъмолчиларга “50 000 сўм юқори харидлар учун хизмат ҳақи атиги 9 700 сўм”лиги маълум қилинган бўлиб, мазкур ҳолатда маҳсулотларга устама қўйилмаслиги, бироқ 50 000 сўмдан юқори харид амалга оширилганда 9 700 сўм устама олиняпти” мавзуида танқидий мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмитанинг Бухоро вилояти томонидан “Vossengo Business” МЧЖда ўрнатилган тартибда текширув ўтказилди.
Текшириш натижаларида OptoGo савдо тизимидан фуқаро томонидан 4 та маҳсулот харид қилингани, бунда нархлар устига устама кўйилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш масаласи кўриб чиқилади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъекти бу нархга хизмат ҳақи қўшилмагани, шунингдек, харид чекида алоҳида қаторда нархлар кўрсатилиши, харидорларга дўконга кириш ёки харидларни амалга ошириш масаласида хизмат ҳақи олдиндан хабардор қилиниши,бу тизимдан хизмат ҳақи – фоизли устама эмас, балки алоҳида хизмат учун белгиланган очиқ ва қатъий тўлов ҳисобланган маълум қилган.




