Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Bellissimo”да битта стакан нархи 11.000 сўм. Нима? Ҳамма хоҳлаган ишини қиляпти ўзиям…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Олиб борилган ўрганишларда “Bellissimo” МЧЖ томонидан истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот тақдим этилган бўлса-да, тушунмовчиликлар келиб чиққани маълум бўлди. Жумладан “Bellissimo pizza international” МЧЖнинг ошхонасида ўша пайтда текин стаканлар қолмагани, сотиладиган ичимликларга мўлжалланган стакан борлиги маълум қилиниб, ўша стаканлар тақдим этилганлиги билдирилди.
Мазкур мурожаатни “Bellissimo pizza international” МЧЖ тезкор мижозга алоқага чиққан ҳолда келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган ҳамда келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилганлиги билдирилиб, масала ҳал қилинган.



