German Sparkassenstiftung for International Cooperation вакиллари билан учрашув

Бугун Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси ҳамда German Sparkassenstiftung for International Cooperation раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида томонлар German Sparkassenstiftung’нинг Ўзбекистондаги янги лойиҳа раҳбарини таништириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари ва йўналишлари ҳақида фикр алмашдилар. Айниқса, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик шаклларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунларида томонлар эсдалик совғалари алмашиб,…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Андижон шаҳридаги «Ўзбегим» савдо маркази ёнидаги Texnomart савдо марказидан ноябрь ойида бўлиб тўлашга пилесос олган эдим. Бузуқ чиққани учун қайтариб олиб келдим. Алмаштириб беринглар десам, сервисга жўнатамиз дейишди. 40 кундан кейин келсам, сервисдан ўша бўйи қайтиб келган экан. Керак эмас шартномани отказ қиламан десам биз буни қилолмимиз, судга беринг, хоҳлаганизи қилинг дейишди…”…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “MAX WAY” тармоғида “Шаурма” ва “Чизбургер” буюртмалари совуган ҳолда тақдим этилганлиги маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида” фуқаронинг  шикояти қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Фуқаро билан боғланиш учун алоқа рақамлари мавжуд эмаслиги сабабли Рақобат қўмитаси томонидан мазкур мурожаатни ўрганишнинг…

ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯ СУБЪЕКТЛАРИ РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхат билан танишиш. (https://raqobat.gov.uz/xizmatlar/ochiq-malumotlar/tabiiy-monopoliya-subektlarining-davlat-reestri/) Бунда, 78 та хўжалик юритувчи субъектлар 10 та иш ва хизмат турлари бўйича табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилди; товарлар бозорида тегишли рақобат…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали ““Basri Baba” ресторанининг таомномасида давлат тилида маълумотлар йўқлиги, ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида”  фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Basri Baba” ресторанининг масъулларини жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқди. Хусусан,  рестораннинг таомномаларини давлат тилига мувофиқлаштириш…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “MADО” овқатланиш корхонасида истеъмолчиларга таомнома хорижий тилда тақдим этилган, маълумотлар Давлат тилида эмас…” мавзуида фуқаронинг эътирози қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси олиб борган ўрганишларида Тошкент шаҳрида жойлашган “MADO” ресторанининг таомномасида давлат тилида маълумотлар мавжуд эмаслиги маълум…

УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларни “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилди: Ўтказилган ўрганишлар натижасида, Наманган, Навоий, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан, лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Санаторийда дам олиш учун келганимизда болаларимизда аллергия  касали кучайиб кетди…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан “XUMSON SANATORIYSI” МЧЖга юборган сўров хатига жавобан 2025 йилнинг 21 март кунида истеъмолчи М.Ҳ. мазкур санаторийга 2 млн 580 минг (катталарга…

Расмий муносабат

Рақобат қўмитаси махсус ахборот порталидаги маълумот ва  ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилаётган мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқда. Хусусан, ижтимоий тармоқдаги “State procurements” (t.me/dxariduzb) каналида мақола чиқарилган ва унда Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети академик лицейи (Буюртмачи) томонидан ўқувчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш…

РАСМИЙ БАЁНОТ

Рақобат қўмитаси томонидан Республикамизнинг ҳудудлари кесимида нархларнинг асоссиз оширилиши, рақобатга қарши келишувларнинг олдини олиш мақсадида мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Қонунига асосан 1 апрелдан бошлаб акциз солиғи…