Ижтимоий тармоқ орқали “SARIQ BOLA PIZZA” бот орқали пицца буюртма қилган. Аммо, 1 соат ўтгач буюртма бекор қилинганлиги юзасидан шикоят қилиб Potrebitel.Uz саҳифаларида пост қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мурожаатни ўрганиш мақсадида «GOLDEN FOUNDATION SBP» МЧЖга сўров хати юборган.
Мазкур хатга жавобан корхона 2024 йил 28 декабрь куни “Сариқ бола пизза” бот орқали онлайн тарзда Холхужаева Шахло ўзининг банк картаси орқали 265 000 минг сўмга пицца буюртма қилгани, ушбу буюртма тизимдаги хатоликлар сабабли бекор бўлгани ҳамда ўша вақтни ўзида фуқарога у томонидан амалга оширилган тўловлар қайтариб берилгани билдирилган.