Расмий муносабат
Рақобат Қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишларда давомида, жорий йилнинг “Тошкент бугун” телеграм каналида “Ониксларни ойига 2.5 млн сўмдан бўлиб тўлашга бериб юборишяпти” мазмунидаги реклама жойлаштирилгани кузатилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Олиб борилган ўрганишларда рекламада “Onix” автомобиллари бўлиб тўлашга харид қилиш мумкинлиги, бироқ олдиндан тўлов мавжуд эканлиги ҳақида тўлиқ маълумотлар берилмаганлиги маълум бўлган.
Таъкидлаш жоизки, “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг
16-моддасига кўра, номақбул (ноаниқлиги, бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган) реклама тақиқланган.
Қўмита томонидан, “Тошкент бугун” телеграм канали маъмуриятига реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари тўғрисида тушунтиришлар берилган ҳамда рекламалар олиб ташланиши таъминланган.




