Ижтимоий тармоқ орқали “Жиззах шаҳридаги “Корзинка”да творог маҳсулоти нархномасидан фарқли кассада берилган чекида ортиқча пул ҳисобланди…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидаг қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда Жиззах шаҳрида жойлашган “Корзинка” савдо шохобчасида истеъмолчи харид қилган “Творог 400 г.” маҳсулотининг пештахтадаги нархи билан кассадаги нархи ўртасида тафовут борлиги, муаммо нархномаларни ўз вақтида назорат қилинмагани натижасида юзага келгани маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида компания томонидан савдо шохобчасида хатоликка йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун савдо залидаги нархномалар амалда касса билан мувофиқ бўлиши учун масъулиятни кучайтириш бўйича қўшимча тушунтиришлар берилган.
“ANGLESEY FOOD” МЧЖ “Корзинка”нинг мазкур филиали харидордан юзага келган ноқулай ҳолат бўйича узр сўраган ҳолда савдо шохобчаси унга нархлар ўртасидаги тафовутни қайтаришга тайёрлигини билдирган.




