Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинкада Pepsi энергетик ичимлиги пештахтада 5 минг ва кассадаги нархи 8 минг 490 сўм чиқди..” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда жорий йилнинг 19 августида савдо шохобчасида икки турдаги Pepsi нархномаси жойлаштирилаётганда хатоликка йўл қўйилган. Бунинг оқибатида пештахтадаги маҳсулот билан кассадаги нархи билан тўғри келмаган.
Ўрганишлар натижасида компания томонидан савдо шохобчасида хатоликка йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган, масъулиятни кучайтириш бўйича қўшимча тушунтиришлар олиб борилган ва сотилаётган нархномаларни назоратини олиб бориш учун инструктаж ҳам бириктирилган.
“ANGLESEY FOOD” МЧЖ “Корзинка”нинг “Ғалаба маҳалла” филиали харидордан юзага келган ноқулай ҳолат бўйича узр сўраган ҳолда савдо шохобчаси унга нархлар ўртасидаги тафовутни қайтаришга тайёрлигини билдирган.




