Ижтимоий тармоқ орқали “Асоссиз равишда ўзимга тегишли бўлган автомобилимни 46 кундан бери таъмирлаб бермасдан ушлаб туришибди” мавзусида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда фуқаро Х.Р. «AVTOGRAND-AND» МЧЖдан 24.01.2024 йилда шартномага асосан “ADM JIZZAH”да ишлаб чиқарилган HAVAL JOLIN русумли автомобилини сотиб олган. Завод томонидан автомобилларга 150,000 км ёки 5 йил кафолат берилгани, диагностика кўригидан ўтказилган автомобилда узатмалар қутисида носозлик юзага келгани маълум бўлди.
Ўрганишларда ҳақиқатан ҳам ишлаб чиқарувчи автомобилга фуқаро рухсатсиз пропан газ ускунаси ўрнатгани учун кафолат муддатида таъмирлашда жавобгарликни ўз зиммасига олмагани аниқланди.
Хусусан, “ADM Jizzakh” ишлаб чиқарувчи завод автомобилларга берадиган кафолат сиёсати бўйича ўз шартномасида қуйидаги ҳолларда таъмирлашни ўз зиммасидан озод этилиши кўрсатган: яъни рухсатсиз ўзгартириш, созлаш ёки демонтаж қилишда эгаси томонидан етказилган зарар – автомобиль сифати билан боғлиқ муаммолар юзага келганда.
“AVTOGRAND-AND” МЧЖ шунга қарамай, фуқаро X. Р.га пуллик хизмат кўрсатиш орқали таъмирлатиш мумкинлигини таклиф этган. Ундан сўнг автомобилга керакли бўлган янги эҳтиёт қисмлар келтирилиб, электрон бошқариш блокини ўрнатиш ва программалаштириш учун сервис марказига юборилди. Бугунги кунда фуқарога ўз эҳтиёжи учун вақтинча фойдаланишга HAVAL JOLIN русумли автомашина тақдим этилган.