Бўлимнинг вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ва Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарорлари ва топшириқларининг ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши, топшириқлар ва ҳужжатларнинг ижросини ўз вақтида таъминланишини назорат ва таҳлил қилиниши, ҳужжатларнинг ҳаракати ва ҳисобини юритишнинг ягона тизимини жорий этилишини таъминлаш;

Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида ижро интизоми ва назоратни ташкил этиш бўйича методик бошқарувни ташкил этиш;

Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида ижро интизоми ҳолатини ўрганиш ва мувофиқлаштириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур ёрдам кўрсатиш ва бу ҳақда марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарларини хабардор қилиш;

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, ҳужжатлар ижросини назорат ва таҳлил қилиш, ҳужжатларнинг ҳаракати, ҳисоби ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича методик ёрдам кўрсатиш;

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида ҳужжатлар ва топшириқларнинг ижросини қонунчиликда ўрнатилган тартибда ўз вақтида  бажарилишини мувофиқлаштириш;

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши бўйича ягона маълумотлар базасини юритиш, ижро интизомининг автоматлаштирилган назорати дастурида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, топшириқлар ва ҳужжатларни шакллантириш, уларнинг ижросини кузатиб бориш ва ижро интизомининг натижаларини умумлаштиришни таъминлаш;

Ижро интизомининг жорий (кунлик), ойлик, чораклик таҳлилини раҳбариятга тақдим этади ва таҳлил натижалари бўйича маълумотларни Қўмита Ҳайъати йиғилишларида кўриб чиқиш учун тақдим этади;

ҳужжатлар ва топшириқларнинг ҳаракати ва ҳисобини юритиш, ҳужжатларни янги ахборот технологиялари асосида назорат ва таҳлил қилишнинг ягона тизимини такомиллаштириш, шунингдек, назорат сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва раҳбариятга киритиш;

Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ва Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарорлари ва топшириқлари шунингдек, Қўмита Ҳайъати ва раҳбарияти топшириқларининг ижросини сифатли ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;

Ижро интизомининг ҳафталик огоҳлантирувчи назоратини ташкил этиш, ҳужжатларни шакллантириш, марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарларига белгиланган муддатда бажарилиши шарт бўлган хужжат ва вазифалар тўғрисида жавдал-эслатма кўринишидаги маълумотларни қоғоз ва электрон шаклда тақдим этади;  масъул ижрочилар томонидан назорат ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши бўйича “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг ўз вақтида киритилишини мунтазам назорат ва таҳлил қилиб бориш;

Ҳар чорак якунлари бўйича ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш учун ўтган чорак якунлари бўйича ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги ижрочилар кесимидаги маълумотларни тайёрлаш ва уларнинг масъулиятини ошириш учун интизомий чоралар кўриш ва тегишли қарорлар қабул қилиш учун раҳбариятга тақдим этиш;

Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари ходимлари томонидан топшириқларнинг ижроси таъминланганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асосида хужжатларни назоратдан олиш;

Қўмитанинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида ижро интизоми ва назоратни ташкил этиш ҳолатини раҳбарият томонидан тасдиқланган режага асосан тизимли равишда ўрганиб бориш, ўрганиш натижаларига асосан рўйхатга олишнинг ягона тизимини такомиллаштириш, ҳисобга олиш, ҳаракати, таҳлили ва назоратини такомиллаштириш бўйича  методологик ва амалий ёрдам кўрсатиш.

Марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмаларида ижро интизоми ҳолати бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича раҳбарияни хабардор қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;

Бўлим қонун ҳужжатларига, Қўмита раиси, Ҳайъат қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.