Электрон тижорат жараёнидаги инсофсиз рақобат ҳолатлари

Мамлакатимизда электрон тижорат тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Натижада тадбиркорлик субъектлари товар, иш ва хизматларни бозорга электрон платформалар (https://xarid.uzex.uz, https://cooperation.uz ва бошқалар) орқали таклиф қилишмоқда. Таклиф ва рақобатнинг ҳалол бўлгани яхши, албатта. Афсуски, мазкур жараёнда айрим тадбиркорлик субъектлари интеллектуал мулк билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйишмоқда. Хусусан, xarid.uzex.uz ва cooperation.uz платформаларида 35 та тадбиркорлик субъектлари томонидан…

Касаба уюшмаси – ходимларнинг ижтимоий ҳимоя кафолати

Мамлакатимизда ҳуқуқий ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётганлигини сўнги йилларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга инсон ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун моҳиятидан ҳам кўришимиз мумкин. Зеро, қонунлар жамият ҳаёти ва демократик тараққиёт негизидир. Қонунлар, аввало, жамият ҳаётининг асосини яратиб, давлат ва халқ манфаатларига хизмат қилади. Касаба уюшмалари фуқаролик ҳуқуқий муносабатнинг субъекти сифатида ўзига хос…

ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига 2021 йил 1 январдан 31 декабрь кунига қадар жами 43892 та ёзма, электрон ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 5694 та ёзма, 11286 та электрон (Виртуал қабулхона, веб-сайт ва электрон почта), 26912 та оғзаки  (шахсий қабул, сайёр қабул, масъул ходимлар қабули ва ишонч телефон) мурожаатларни ташкил этди. Мазкур…

Аҳолига эхтиёжлари учун иссиқлик энергияси етказиб беришда истеъмол қилинаётган электр энергияси қандай тартибда ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмлари ва қўлланилган тарифларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги  22-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 153-банди иккинчи хат бошисида аҳолига электр энергияси…

Монополияга қарши курашиш қўмитасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратишни тақозо этмоқда. Бу борада Монополияга қарши курашиш …

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятидаги чигит можароси юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 2022 йил 5 январь куни муносабат билдирилган. Расмий муносабатда ҳолат ўрганилиши ва ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилиши кўрсатиб ўтилган эди. 2022 йил 3 февраль куни қўзғатилган иш якуни бўйича муносабат эълон қилинди. Шунга қарамай ижтимоий тармоқларда яна турли саволлар ва фикрлар…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда дорихоналарда ўтказилган тезкор рейдлар натижасида «Йодомарин», «Кардиомагнил» ва «Нимесил» дориларининг қалбаки турлари аниқланганлиги ҳамда Мухбир Далиев канали орқали “Berlin Chemie AG Menarini Group компаниясининг «Dikloberl N» дори воситасини Ўзбекистонда «Diklobiril Mr» номи остида «MERRYMED FARM» компанияси савдога чиқарган” номли мақолалар эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган “MERRYMED FARM”…

КУЧ ОЧИҚ ТАНЛОВДА СИНАЛАДИ

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида барча соҳалар сингари давлат бошқаруви ва инсон ресурсларини ривожлантиришга оид қатор вазифалар белгилаб берилди.  Мурожаатномада коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйиш экани таъкидланди.  Хабарингиз бор, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларида кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ…

Қўмита кўрсатмаси ижроси таъминланди ёхуд «MERRYMED FARM» МЧЖ билан боғлиқ можаралар хусусида

Маълумки, Венгриянинг «CHINOIN Gyogyszer es Vegyeszeti Termekek Gyara Zrt.» компанияси дори воситаларини ишлаб чиқарувчи дунёга машҳур «SANOFI» холдинг компанияси таркибига киради. «CHINOIN Gyogyszer es Vegyeszeti Termekek Gyara Zrt.» компанияси 1996 йилда халқаро рўйхатдан ўтган «НО-ШПА/NO-SPA» ва ушбу дори воситаси қутиси кўринишидаги товар белгиларининг ҳуқуқий эгаси ҳисобланади. Ушбу товар белгилари Ўзбекистон ҳудудида ҳам белгиланган тартибда ҳимояга…

АИ-80 маркали бензин тобора арзонлашмоқда

📌Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ билан биргаликда АИ-80 маркали бензин маҳсулоти бошланғич нархлари шаклланилиши юзасидан ўтказган таҳлиллар ва ишлаб чиқариш жараёнидаги баъзи харажатларнинг камайтирилиши ҳисобига 1 литр бензин маҳсулоти нархи 7 555 сўмдан 6 500 сўмга ёки 16 фоизга арзонлаштирилишига эришилди. ✅Шу билан бирга, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий…