ЎЗБЕК ТИЛИ – МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗ ВА МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ
2020 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши билан ҳар йили 21 октябрь мамлакатимизда “Ўзбек тили байрами куни” сифатида кенг нишонланади. Шуни мамнуният билан айтиш мумкинки, она тилимиз – ўзбек тили миллатимизнинг фахри, дунё тан олишига ҳисса қўшган ижтимоий алоқа воситаларидан биридир. Асрлар оша ўз софлигини, ўзига хос…