БИРЖА САВДОЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА 94 ТА СУБЪЕКТЛАРГА НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛГАН

Тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан Рақобат қўмитаси доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб боради. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда 165 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича 156 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилди. Жумладан, 55 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар сунъий оширилиши билан боғлиқ манипуляция ҳаракатлари содир этилганлиги ва…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ КЎРСАТМАЛАРИ ЎЗ КУЧИДА ҚОЛДИРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йил 15 август куни ўтказилган назорат хариди тадбири давомида “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Хоттабыч” номли музқаймоқ маҳсулотлари санитария-эпидемиологик талабларга номувофиқ эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолат СанПин (O‘zRSanQ №0366-19) ва “Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича гигиена қоидалари”га зид эканлиги тасдиқланди. Шунингдек, ушбу маҳсулот сифатини баҳолаш мақсадида “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН РЕКЛАМА ҚОНУНБУЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН АХБОРОТ РЕСУРСИНИНГ НОМИ ЎЗГАРТИРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторингларда ижтимоий тармоқлар орқали “Halol Bozor» номи остида кўчмас мулклар савдосини амалга оширувчи хизматлар тўғрисида реклама ахборотлари жойлаштирилганлиги аниқланди. Дастлабки ўрганишларда хусусий уй-жой савдоси тўғрисида маълумот берувчи ахборот ресурси орқали кўчмас мулк олиш ниятида бўлган фуқароларни чалғитиш мақсадида ўз ахборот ресурси номланишида асоссиз равишда “Halol Bozor» номидан фойдаланганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА “ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК” ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗМОҚДА

Маълумки, бугунги кунда “Долзарб бир ойлик” доирасида вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида штаблар ташкил этилган бўлиб, унда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан кундалик маълумотлар жамланиб борилмоқда. Рақобат қўмитаси раиси бошчилигидаги  ишчи гуруҳи  ана шу маълумотлар асосида жойларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Янгиариқ туманининг  “Собурзон”,“Янгиобод” ва “Қоракўз” маҳаллалари ҳамда улардаги 10га яқин  хонадонларга ташриф буюрди. Жумладан,…

МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ТЎЙИНМАГАН БОЗОРЛАР БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ

Рақобат қўмитаси томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқаришга тавсия этиладиган асосий маҳсулотлар бўйича ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлиги, маҳсулотларга бўлган эҳтиёж ҳажми ва сотилиш нархлари юзасидан таҳлиллар. ⚠️ Хурматли тадбиркорлар! Юқорида кўрсатилган таҳлиллар тўғрисида батафсил маълумот керак бўлса, Қўмитаси хузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказига мурожаат қилишингиз мумкин: 71 207 47 00 (302)  

«UZUM MARKET» МЧЖ УСТУН МАВҚЕГА ЭГА РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА ОПЕРАТОРИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256 сонли қарори 2 иловаси билан тасдиқланган Рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги Низомда рақамли платформа операторининг устун мавқега эга деб эътироф этишнинг мезонлари белгиланган. Ушбу Қарорга мувофиқ, Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан электрон савдо майдончалари (маркетплейслар) бозорида «UZUM MARKET»…

БЕЛГИЛАНГАН НАРХЛАРНИ ОШИРИШ АЛОМАТЛАРИ БЎЙИЧА ДОРИХОНАЛАРГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали Тошкент шаҳрида жойлашган дорихоналар томонидан дори воситаларини сотишда белгиланган савдо устамаларига риоя этилмаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларга асосланган ҳолда олиб борилган ўрганишлар натижасида қатор дорихоналар томонидан савдо устамаларига риоя этилмаган ҳолда: “WHOLE PHARM” МЧЖ томонидан дори воситаларини улгуржи сотишда белгиланган…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА “ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК” ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗМОҚДА

Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятидаги “Долзарб бир ойлик” тадбирлари доирасида ўтказилаётган ўрганишлари давомида аҳоли томорқалари, улардан унумли фойдаланиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштириш жараёнида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида бир қатор туман ва шаҳарларига ташриф буюрди. Жумладан, ишчи гуруҳ Хонқа туманидаги “Истиқлол”, “Ватанпарвар”, “Тома”, “Баркамоллик”, “Гулшан”…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан “Xonadon taomlar” МЧЖнинг “Stargate Systems” МЧЖнинг 86,2 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди. “Xonadon taomlar” МЧЖ ресторан ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи ташкилот; “Stargate Systems” МЧЖ кўнгил очиш ва дам олиш боғлари фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади. Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар бозорда…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН БИР НЕЧА КОРХОНАЛАРГА ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг феврал ойи давомида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди. Олиб борилган ўрганиш натижаларига мувофиқ, Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган бир неча хўжалик юритувчи субъектларга “UNG PETRO” MЧЖ (CARVON), “INTERNATIONAL FOODCHAIN” MЧЖ (KFC), “CENTRAL ASIA VOYAGES-CAV” MЧЖ…