Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Тожикистонга боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашув ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Кун тартибидан Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва…