Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро “Uzum Market” иловаси орқали хориждан импорт қилинадиган маҳсулотга буюртма бергани, маҳсулот маъқул келмаганлиги сабабли қайтариб юборгани, бироқ тўланган пул маблағлари қайтарилмаётганлиги тўғрисида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Uzum Market” МЧЖ жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқди ҳамда ўрганишлар натижасида фуқарога маҳсулот учун тўланган пул маблағлари қайтарилиши таъминланди.




