ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ЕТАКЧИ ТАҲЛИЛ МАРКАЗЛАРИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

«Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлари ўртасидаги савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар» мавзусида Туркий Давлатлар Ташкилотининг етакчи таҳлил марказлари иштирокида унга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо, рақамли иқтисодиёт, инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев «Рақамли савдо платформаларини…

Рақобат қўмитаси томонидан ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган рекламаларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан тизимли ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

Рақобат қўмитаси томонидан ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган рекламаларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан тизимли ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда. Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ва телеграм мессенжерида ташкил қилинган гуруҳ ва каналларда букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бунда, букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи шахслар ахборот технологияларидан кенг фойдаланиб, ўзини шахсини…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан “O‘zbekenergota’mir” АЖнинг “Uzauto-Inzi” МЧЖ ҚКнинг “Inzi Amt Co.,Ltd.” компаниясига тегишли бўлган 50 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди. “O‘zbekenergota’mir” АЖ – электр ускуналарини таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот; “Uzauto-Inzi” МЧЖ ҚК автотранспорт воситалари учун бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади. Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига…

Истеъмолчиларга етказилган зарар ундирилмоқда

Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи муҳим ўрин тутади. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ваколатли органлар қаторида бу масалага мунтазам равишда эътибор қаратиб келмоқда. Бунда қўмита томонидан фуқароларга қулайлик яратиш ва муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида 1159 рақамли ягона ишонч телефони, қўмита расмий сайти, телеграм боти орқали мурожаатларни…

Инсофсиз рақобатга нисбатан таъсир чоралари кўрилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан инсофсиз рақобатни амалга ошириш ҳолатлари назоратга олиниб, қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Қўмита хабарига кўра, жумладан, Тошкент вилоятида жойлашган “ФОТИҲ КРАЛ МОБ” МЧЖ “ХАНСКИЙ” товар белгисининг ҳуқуқий эгаси эканлиги, бироқ “ГУЛЖАХОН-ГУЛАНДОН” МЧЖ томонидан ҳам “ХАНСАРОЙ” товар белгиси остида пишлоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, унинг ҳуқуқлари…

Рақобат қўмитаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашмоқда

Рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари ва “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий экологик шароитни яратиш орқали аҳолининг саломатлик даражасини яхшилаш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда бу борада кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан оммавий кўчат экиш тадбирларида ҳар…

ГЎЗАЛЛИК ЎРНИГА КУЙИШ. МИЖОЗ СОЧИНИ БЎЯТАМАН ДЕБ КУЙИБ ҚОЛДИ.

Аксарият инсонлар хурсандчилик ва янгиланган кўринишга эришиш умиди билан гўзаллик салони хизматларидан фойдаланади. Бироқ баъзи салонлар томонидан истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматларни талаб даражасида деб бўлмайди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ушбу йўналишда мижозларга ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли хизмат кўрсатилмаётгани юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан, Тошкентдаги “BEAUTY ZOHAB” гўзаллик салони ходимининг масъулиятсизлиги…

ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОСИНИНГ ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитасига Туркия фуқароси томонидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпаниясининг Анқара–Тошкент рейсида йўловчининг соғлиги учун муҳим бўлган махсус (глютенсиз) овқат етказиб берилмаганлиги таъкидланган. Бундан ташқари, мурожаатда самолёт салонининг санитария-гигиена ҳолати талабга жавоб бермагани – йўловчи ўтирган жойда олдинги рейсдан қолган чиқиндилар мавжудлиги ҳам кўрсатиб ўтилган. Йўловчи чипта сотиб олиш чоғида ўз соғлиғи…

Молиявий пирамидалардан эҳтиёт бўлинг!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқ ва бошқа ахборот ресурсларида эълон қилинаётган рекламаларнинг қонунчилик талабларига мослиги доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда «молиявий пирамида» шаклидаги турли фирибгарлик схемаларига асосланган рекламалар кўпайиб кетди. Одатда бу турдаги фирибгарликлар юқори технологияли компания, истиқболли бизнес ва инновацион лойиҳа каби жарангдор номлар остида…

Рақобат қўмитаси савдо хизматлари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этмоқда.

Рақобат қўмитаси томонидан савдо хизматлар бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Фарғона вилояти мисолида Қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Қўштепа туманида яшовчи фуқаро М.А.нинг мурожаати ижобий ечим топди. Мурожаатда Фарғона вилояти савдо дўконидан музлатгич (морозилка) харид қилингани, мазкур маҳсулотнинг ўзбек тилида фойдаланиш учун йўриқномаси истеъмолчига тақдим…