Рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари ва “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий экологик шароитни яратиш орқали аҳолининг саломатлик даражасини яхшилаш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда бу борада кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан оммавий кўчат экиш тадбирларида ҳар бир ходим 4 тупдан дарахтларни экиб, мазкур хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Жумладан, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида Қўмитага ажратилган ҳудудда 200 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бугунги кунда ушбу ҳудуддаги Қўмита боғида 5 минг тупдан ортиқ дарахтлар мавжуд.
Рақобат қўмитаси ва унунг тизим ташкилотлари томонидан ҳам “Яшил макон” давлат дастури доирасида экологик барқарорликни таъминлаш борасида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.