УСТУН МАВҚЕИДАН ФОЙДАЛАНГАН КОРХОНАГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан устун мавқеига эга “QIZILTEPA TUMAN YO`LLARDAN FOYDALANISH” ДМ томонидан 2024 йил давомида Асфальтбетон иссиқ, совуқ қоришмаси, қора шебен маҳсулотларини сотиш бўйича тузилган шартномаларни амалдаги меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, “QIZILTEPA TUMAN YO`LLARDAN FOYDALANISH” ДМ томонидан ўтган йил давомида тузилган 4 та…

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. 2025 йил 25 март куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги тадқиқотлар маркази ҳамда BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар илмий салоҳиятни ошириш, ўзаро учрашувлар, конференциялар…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали “Голланд лолаларини 15 минг сўмдан нарх қўйиб, расмига бир букет лолаларни қўйишган. Ҳар қандай одам шу каби мен ҳам бир букет лолани 15 минг сўм деб ўйлагандим. Афсуски, лолаларнинг донаси 15 минг сўмдан экан. Ҳамма кассани ёнидан қайтиб кетишяпти…» мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур…

БИРЖА САВДОЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА 94 ТА СУБЪЕКТЛАРГА НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛГАН

Тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан Рақобат қўмитаси доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб боради. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда 165 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича 156 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилди. Жумладан, 55 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар сунъий оширилиши билан боғлиқ манипуляция ҳаракатлари содир этилганлиги ва…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ КЎРСАТМАЛАРИ ЎЗ КУЧИДА ҚОЛДИРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йил 15 август куни ўтказилган назорат хариди тадбири давомида “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Хоттабыч” номли музқаймоқ маҳсулотлари санитария-эпидемиологик талабларга номувофиқ эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолат СанПин (O‘zRSanQ №0366-19) ва “Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича гигиена қоидалари”га зид эканлиги тасдиқланди. Шунингдек, ушбу маҳсулот сифатини баҳолаш мақсадида “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали “China Chuan Chuan” ресторанининг таомномасида давлат тилида маълумотлар йўқлиги, ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида фуқаронинг” мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “China Chuan Chuan” ресторанини жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқди. Хусусан,  рестораннинг таомномаларини давлат тилига…

Расмий муносабат

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Facebook ижтимоий тармоғи  орқали эълон қилинган “ArzonApteka” тизимида “MADINA BONU FARM SAVDO” МЧЖ дорихонаси томонидан «Проспан» (20 мл) дори воситасига нарх сунъий равишда оширилгани ҳақидаги маълумотни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади: Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Қўмита томонидан “MADINA BONU FARM SAVDO” МЧЖга расмий сўров юборилди. Дорихона…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН РЕКЛАМА ҚОНУНБУЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН АХБОРОТ РЕСУРСИНИНГ НОМИ ЎЗГАРТИРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторингларда ижтимоий тармоқлар орқали “Halol Bozor» номи остида кўчмас мулклар савдосини амалга оширувчи хизматлар тўғрисида реклама ахборотлари жойлаштирилганлиги аниқланди. Дастлабки ўрганишларда хусусий уй-жой савдоси тўғрисида маълумот берувчи ахборот ресурси орқали кўчмас мулк олиш ниятида бўлган фуқароларни чалғитиш мақсадида ўз ахборот ресурси номланишида асоссиз равишда “Halol Bozor» номидан фойдаланганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали “Корзинка” (Қарши эски шаҳар)да яроқлилик муддати ўтган  маҳсулот (ряженка) пештаҳтада турибди ва кефир коробкада шишиб  қолган” деган мавзуда мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни маркет бошқарув ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганда  яроқлилик муддати тугаётган озиқ-овқат маҳсулотлар доимо  дастур…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА “ДОЛЗАРБ БИР ОЙЛИК” ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗМОҚДА

Маълумки, бугунги кунда “Долзарб бир ойлик” доирасида вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида штаблар ташкил этилган бўлиб, унда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан кундалик маълумотлар жамланиб борилмоқда. Рақобат қўмитаси раиси бошчилигидаги  ишчи гуруҳи  ана шу маълумотлар асосида жойларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Янгиариқ туманининг  “Собурзон”,“Янгиобод” ва “Қоракўз” маҳаллалари ҳамда улардаги 10га яқин  хонадонларга ташриф буюрди. Жумладан,…